Расман! "Милан" бош мураббий Марко Жампаолони истеъфога чиқарганини эълон қилди

"Милан" клуби бош мураббий Марко Жампаолони вазифасидан озод қилганини эълон қилди.

Жампаоло клубнинг қониқарсиз натижалари туфайли ишидан айрилди. Унинг қўл остида "Милан" А Сериянинг 7 турида 3 марта ғалаба қозониб, 4 марта ютқазди.

Маълумот учун, у клуб билан 2 йиллик шартнома имзолаган эди. Бироқ жамоада 3 ойдан сал кўпроқ муддат ишлади.

Ҳозирда "Милан" Марко Жампаоло ўрнига бошқа бир мутахассисни таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Италия чемпионати Марко Жампаоло Милан
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рибери – А Серияда сентябр ойининг энг яхши ўйинчиси
17:04
“Наполи” президенти: Хамес “Наполи”га ўтишга тайёр, бироқ “Реал” жуда кўп пул сўрамоқда
17:48
"Ювентус" – "Милан": Таркиблар!
20:14