Маурисио Почеттино: Ўйинчига ёрдам беришнинг энг яхши усули – унга ёмон гапирмаслик

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино биронта бир маъно кўрмаётганини таъкидлади.

"Жамоа ишончни йўқотди. Биз яна ишончни қайтариш учун ишлашда давом этишимиз керак. Ўйинчилар билан хатоларимиз туфайли ўйинни бой берганимизга қарамай, уларни унутиш кераклигини гаплашмоқдамиз.

Ўйинчига кўмак беришнинг энг яхши усули – унга ёмон футболчи эканлигини айтмаслик. Яшириниш керак эмас. У билан жавобгарликни баҳам кўриш керак.

"Тоттенхэм" клубида барчаси жамоавий ўйинга қурилади. Биз икки катта мағлубиятдан азият чекдик, лекин келажакни ўйлашимиз керак. Руҳий жиҳатдан қайта тикланишимиз керак. Чўққида бўлиш учун, унга муносиб бўлиш лозим.

Футбол юракда пайдо бўлади. Бизнинг мақсад – буни ҳимоя қилиш ва бу ҳақида унутмаслик.

Мен уларга шундай дедим: Биз профессионалмизми? Ёки йўқ?", - дейди Почеттино.

Англия чемпионати Маурисио Почеттино Тоттенхэм
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ливерпуль" ҳимоячиси шартномасини узайтирди
18:21
"Ливерпуль" 35 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолайди
17:19
Гвардиола Магуайрдан воз кечди
03:26