Қатар ЖЧ-2022 давомида миллион мухлис ташрифини кутмоқда

2022 йилги Жаҳон чемпионати вақтида мамлакатга камида 1 миллион мухлис келишини кутяпмиз, деди Жаҳон кубогининг ижрочи директори Носир аль-Хатири.

"Қатар минтақанинг барча аҳолиси ва бутун дунёдаги футбол ишқибозларининг чемпионат муҳитидан завқланишини ташкиллаштирмоқчи. Мусобақа пайтида мамлакатга ташриф буюрадиган ишқибозларнинг тахминий сони - миллион", - деди у РИА Новости ахборот-агентлигига берган интервьюсида.

Ижрочи директорнинг таъкидлашича, мухлислар чемпионат ўйинларидан бирига чипта харид қилишса, мамлакатга виза олишлари мумкин. Шу билан бирга, дунёнинг 88 мамлакати фуқаролари Қатарга визасиз кириш ёки аэропортда виза олиш ҳуқуқига эгалар.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон кубоги мусобақаси биринчи бор араб давлатида ўтказилмоқда.   

Ўқилган: 1089
ЖЧ-2022

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

МЛСда иштирокчилари сони 30та ошириладиган бўлди
20:29
Конте "Челси"даги собиқ шогирдини "Интер"га олиб келмоқчи
06:12
Клублар 2019 йили агентларга қанча маблағ тўлагани маълум қилинди
10:00