Зидан сабабли Лука Йович ижарага берилади

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ҳужумчи Лука Йович ўйинидан норози.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, франциялик мутахассис сербиялик ёш ҳужумчини қишки трансферлар мавсумида бошқа бир жамоага ижарага бериб юборишни истамоқда. Зиданнинг фикрича, Йовичга Испания чемпионатига мослашиб олиши учун бошқа жамоада ўйин амалиётига эга бўлиши лозим. Унга "Милан" клуби қизиқиш билдирмоқда ва уни қишда ижарага олиш истагини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Йович"ни шу йилнинг ёзида "Айнтрахт" клубидан 60 миллион еврога харид қилган эди.

Лука Йович Милан Реал Мадрид Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Почеттино Бэйл ҳақида: Биз уни сотиб оламизми ёки бошқа клубми билмайман
05:33
“Милан” клуби вакиллари “Реал” билан учрашув ўтказишади
13:29
“Ювентус” Погбани қўлга киритишга жиддий киришди
08:21