Профессионал боксда ўзининг чиройли ғалабалари билан шуҳрат қозониб келаётган юртдошимиз Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтиб келди. Боксчимизни тантанали кутиб олиш маросимида Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, спортчимизнинг яқинлари, ОАВ вакиллари ва юзлаб бокс ишқибозлари иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, Мадримов Нью-Йорк вақти билан 5 октябрь куни “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида мексикалик Алехандро Баррерога қарши рингга кўтарилиб, ўзининг профессионал боксдаги тўртинчи ғалабасини ҳам нокаут билан тантана қилди. Шунингдек, вакилимиз ўзига тегишли бўлган “WBA InterContinental“ камарини ҳам ҳимоя этди. Ҳамюртимиз Тошкентда қисқа таътилдан сўнг яна машғулотларни бошлаб юборади.
Нокаутчи Исроил Мадримов юртимизга қайтиб келди
Ўқилган: 2112