Англия Премьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтди.
"Манчестер Юнайтед" клуби меҳмонда "Ньюкасл"га қарши майдонга тушди. Кутилмаганда ўйин "ҳаккалар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 72-дақиқасида Меттью Лонгстафф томонидан урилган гол баҳс тақдирини ҳал қилди. Голга қадар мезбонлар мазмунли ўйин намойиш қилган бўлса, Оле-Гуннар Сульшернинг шогирдлари асосан тўпни ўзларида кўпроқ назорат қилганига қарамай, ҳавфли вазиятларни ярата олмади.
Бу мағлубиятдан сўнг "Манчестер Юнайтед" турнир жадвалида 12-ўринга тушиб кетган бўлса, Стив Брюс бошчилигидаги "Ньюкасл" эса ҳавфли зонани тарк этган ҳолда, 16-ўринга кўтарилиб олди.
АПЛ, 8-тур
Ньюкасл – Манчестер Юнайтед 1:0
Гол: Меттью Лонгстафф (72).
Ньюкасл: Дубравка, Йедлин, Шер, Ласселлс, Кларк, Виллемс, Меттью Лонгстафф, Шон Лонгстафф, Сент-Максимин (Атсу, 83) , Жоэлинтон (Кэрролл, 56), Альмирон (Крафт, 90).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Далот (Рохо, 60), Туанзебе, Магуайр, Янг (Чон, 86), Фред, Мактоминей, Андреас, Мата (Гринвуд, 66), Жэймс, Рэшфорд.