
Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон олимпия термаси билан назорат ўйини ўтказди. Унда Вадим Абрамов шогирдлари 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувда Игорь Сергеев дубль қайд этган бўлса, миллий терма жамоанинг яна бир голига Достон Ҳамдамов муаллиф бўлди. Олимпиячилардан Бобир Абдуҳолиқов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 10 октябр куни ЖЧ-2020 саралаши доирасида Яманга қарши ўйин ўтказади.
Назорат учрашуви
Ўзбекистон МТЖ — Ўзбекистон ОТЖ 3:1
Голлар: 1:0 — 11 Достон Ҳамдамов, 1:1 — 34 Бобир Абдуҳолиқов, 2:1 — 44 Игор Сергеев, 3:1 — 62 Игор Сергеев.