Шомуродов Россия чемпионати тўпурарлар пойгасида Соболевга етиб олди ва пешқадамликни бўлишмоқда

"Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг 12-тур ЦСКА жамоасига қарши ўйинда тўп киритди ва мусобақа тўпурарлар пойгасида Александр Соболевга етиб олди.

61-дақиқада 24 ёшли ватандошимиз "ҳарбийлар" дарвозасини ишғол қилди. Шомуродовнинг ушбу голи Россия чемпионатидаги 10-голи бўлди. Соболевда ҳам ҳудди шунча гол бор.

"Гол+пас" тизими бўйича Шомуродов "Зенит" ҳужумчиси Артём Дзюбага етиб олди, ҳар иккисида ҳам 11 очко бор. Бунда етакчи Соболев ҳисобланади – 13 та.

Ўқилган: 2306
Россия чемпионати Ростов Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ростов” сафарда “Динамо”га ютқазиб қўйган. Шомуродов тўлиқ ўйнади
00:01
Диего Лаксальт фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин
12:00
Россияда ёзги трансфер мавсуми 26 июлдан 17 октябргача давом этади
06:06