АПЛ. Луизнинг ягона голи "Арсенал"га ғалаба келтирди

Англия Премьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Борнмут" учрашуви поёнига етди.

Баҳснинг 9-дақиқасида Николья Пепенинг амалга оширган узатмасидан сўнг Давид Луиз тўп киритди. Бу гол Луизнинг "тўпчилар" сафидаги илк голига айланди.

Қолган вақт давомида иккала жамоа ҳам гол уриш учун вазиятларга эга бўлса-да, ҳисоб ўзгаришсиз қолди. Шу тариқа, "тўпчилар" очколари сонини 15тага етказиб олди ва 3-ўринга кўтарилди.

АПЛ, 8-тур

Арсенал - Борнмут - 1:0

Арсенал – Лено, Чемберс, Колашинац, Папастатопулос, Давид Луиз, Джака, Гендузи, Себальос (Уиллок, 75), Пепе (Мартинелли, 63), Обамеянг, Сака (Торрейра, 83).

Борнмут – Рэмсдейл, Стэйси (Фрэнсис, 79), Рико, Аке, Кук, Биллинг, Лерма, Уилсон (Данджума, 79), Уилсон, Соланке (Фрэйзер, 63), Кинг.

Огоҳлантиришлар: Биллинг (13), Стэйси (29), Мартинелли (72).

Англия чемпионати Арсенал Борнмут
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Скоулз: Погба ўзининг тасаввуридаги кичик дунёсида яшайди
06:34
"Наполи" Милинович-Савични ижарага олмоқчи
21:13
"Барселона" "янги Месси" топдими?
19:32