"ПСЖ" ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Франция чемпионатининг 9-турида "ПСЖ" клуби "Анже" футболчиларини қабул қилди ва жавобсиз 4 та гол уришга эришди.

Учрашувда ҳисоб биринчи бўлимнинг 13-дақиқасидаёқ очилди. Сарабия ушбу ўйиндаги илк гол муаллифи. "ПСЖ"нинг янги аъзоси Мауро Икарди 37-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб устунликни иккитага оширди ва жамоалар шу тариқада танаффусга чиқишди.

Иккинчи бўлимда ҳам майдон эгалари катта устунлик қилишди ва 59-дақиқада Гуйе ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Асосий вақтнинг сўнгги сонияларида Неймар ушбу баҳсни голсиз тарк этмайдиган бўлди 4:0.

Франция чемпионати 9-тур

ПСЖ – Анжер 4:0 (2:0, 2:0)

Голлар:
1:0 – 13 Сарабия, 2:0 – 37 Икарди, 3:0 – 59 Гуйе, 4:0 – 90 Неймар.

ПСЖ –
Навас, Тиаго Силва, Кимпембе, Бернат (Диалло, 78), Верратти, Паредес, Эррера, Гуйе, Сарабия (Ди Мария, 83), Икарди (Шупо-Мотинг, 72), Неймар.

Анжер –
Бютель, Аит-Нури (Тиуб, 46), Тома, Траоре, Манко, Бобишон (Мангани, 55), Перейра Лаже, Сантамария, Капель, Нинга, Алиуи (Канга, 78).

Огоҳлантиришлар:
Сарабия (23), Перейра Лаже (52), Неймар (82), Паредес (86).

Анже ПСЖ Франция чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“ПСЖ” футболчиси Бундеслигага қайтиб кетиши мумкин
19:34
Мбаппедан Бенземагача ёхуд Францияда мавсум лауреатлари аниқланди
10:31
"ПСЖ" Икарди борасида муҳим қарорга келди
10:51