Москвада Премьер-лига мусобақаси бошланади

Бугун Россиянинг Москва шаҳрида каратэ бўйича Премьер-лига тоифасига кирувчи йирик турнир старт олади. 6 октябрга қадар давом этадиган ушбу мусобақада сайёрамизнинг энг кучли каратэчилари Токио Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб борадилар.

Кеча вакилларимиз Москва шаҳрига етиб боришди. Бугун мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Мураббийлар штаби мазкур мусобақада иштирок этиш учун қуйидаги 6 нафар спортчини жалб этишган:

-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Достон Отаболаев
-50 кг: Баҳринисо Бабаева
-55 кг: Севинч Раҳимова
-61 кг: Барно Мирзаева

UFF.uz Спорт
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тошкентда велотрек бўйича Республика очиқ турнирига старт берилди
13:22
Тошкентда таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
20:56
Бокс бўйича жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик
08:39