Неймар мухлисни ургани учун камида бешта ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин

Франция футбол федерацияси (FFF) "ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймарни камида 5 та ўйин дисквалификация қилиши мумкин. Франция Кубоги финалидан кейин кумуш медалларни олиш учун чиқаётган Неймар мухлислардан бирига зарба бериб юборди.

Мухлис унга нисбатан "Бориб футбол ўйнашни ўрганиб кел" деган ва шундан кейин Неймар унга яқинлашиб келган ва бироз айтишувдан кейин футболчи мушти билан мухлис юзига зарба беради. Ушбу вазиятни телефон орқали видеога олишган ва интернет тармоқларида тарқалиб кетмоқда.

Агар финал учрашувнини бошқарган бош ҳакам ушбу ҳолатни хисоботига қўшган бўлса FFF тартиб-интизом қўмитаси автоматик равишда бўлган воқеани ўрганишни бошлайди.

Агар ушбу вазият хисоботда бўлмаса FFF суриштирув ишини Этика қўмитаси орқали бошлаши мумкин.

Якунда Неймар камида 5 та ўйинга дисквалификация қилинади ва бу Франциядаги барча мусобақаларга амал қилади.

Дисквалификация Неймар Франция Кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"ПСЖ" Верратти билан янги шартнома имзолади
18:35
Буффон “ПСЖ” билан янги шартнома имзолашга яқин
17:31
“ПСЖ” клуби “Тоттенхэм” ҳимоячисини сотиб олмоқчи
21:57