“Аякс” Испанияда йирик ғалабани қўлга киритди, “Челси”да қийинчилик билан уч очкга эга бўлди

Европа Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.

G гуруҳи. “Зенит” ўз майдонида “Бенфика”ни қабул қилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Артём Дзюба ва Сардор Озмуннинг голлари, шунингдек, Рубен Диашнинг автоги питерликларга ғалаба келтирди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида “РБ Лейпциг” ва “Лион” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Мемфис Депай ва Мартен Терьеларнинг голлари французларга уч очко олиб келди.

Н гуруҳи. “Челси” сафарда “Лилль” билан куч синашди. Тэмми Абраҳам ва Виллианнинг голларига мезбонлар Осимхеннинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди.

“Аякс” эса “Месталья”да “Валенсия”ни йирик ҳисобда енгди. Ҳаким Зиеш, Квинси Промес ва Донни ван де Бекнинг киритган тўплари голландларга уч очко келтирди.

ЕЧЛ, 2-тур

G гуруҳи

Зенит Россия – Бенфика Португалия 3:1 (1:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 21 Дзюба, 2:0 – 70, автогол Рубен Диаш, 3:0 – 78 Азмун, 3:1 – 85 де Томас.

РБ Лейпциг Германия – Лион Франция 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 11 Депай, 0:2 – 65 Терье.

H гуруҳи

Лилль Франция – Челси Англия 1:2 (1:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 22 Абрахам, 1:1 – 33 Осимхен, 1:2 – 77 Виллиан.

Валенсия Испания – Аякс Голландия 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 8 Зиеш, 0:2 – 34 Промес, 0:3 – 67 ван де Бек.

Аякс Валенсия Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хендерсон: "Наполи"га қарши ўйин қизиқарли кечади
10:13
Ван Дейк ЕЧЛда ҳафта футболчиси номига сазовор бўлди
15:57
Барселонага учган "Манчестер Юнайтед" таркиби!
17:27