
Coca Cola Суперлиганинг 21-тур доирасида "Андижон" клуби "Сурхон" футболчиларини қабул қилди. Учрашувда майдон эгалари уч очкога эга бўлишди.
Учрашувни майдон эгалари шиддатли ҳужумлари билан бошлади. Шахзод Убайдуллаев 15-дақиқада ҳисобни очиб мезбонларни олдинга олиб чиқди. Андижонликларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади, 19-дақиқада Дуглас Насименто ҳисобни тенглаштирди. Муросасиз кечган биринчи бўлимнинг сермаҳсуллиги бу билан якунланмади ва Шахзод Убайдуллаев 25-дақиқада дубль қайд этди. Шу билан ўйинда бошқа гол урилмади ва "Андижон" уч очкони қўлга киритди.
Суперлига 21-тур
"Андижон" – "Сурхон" 2:1
Голлар: Шахзод Убайдуллаев, 15 (1:0), Дуглас Насименто, 19 (1:1), Шахзод Убайдуллаев, 25 (2:1)