“Бавария” Лондонда “Тоттенхэм”га еттита гол урди, ПСЖда ҳам ғалаба

Европа Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.

А гуруҳи пешқадами ПСЖ сафарда “Галатасарай”га қарши баҳс олиб олиб борди. Учрашувда Мауро Икардининг киритган тўпни парижликларга ғалаба олиб келди. Гуруҳнинг дастлабки ўйинида “Реал” ўзида “Брюгге” билан дуранг ўйнаганди.

В гуруҳи фаворитлари “Тоттенхэм” ва “Бавария” Лондонда ўзаро баҳс юритишди. Голларга бой бўлган ўйинда мюнхенликлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Меҳонлар сафида Серж Гнабри покер қайд этган бўлса, Роберт Левандовски дублга эришди ва Йозуа Киммих бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Майдон эгаларининг голларига Сон Ҳин Мин ва Харри Кейн муаллиф бўлишди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида “Црвена Звезда” ўз майдонида “Олимпиакос”ни иродали тарзда мағлуб этди.

ЕЧЛ, 2-тур

Галатасарай Туркия – ПСЖ Франция 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 52 Икарди.

Галатасарай – Муслера, Луйиндама, Маркао Тейшейра, Мариано, Нагатомо (Байрам, 77), Донк, Сери, Бельханда (Фегули, 62), Нзонзи, Бабел (Андоне, 64), Фалькао.

ПСЖ – Навас, Тиаго Силва, Менье, Бернат, Маркиньос, Ди Мария (Эррера, 83), Гуйе, Сарабия (Шупо-Мотинг, 71), Верратти, Кимпембе, Икарди (Мбаппе, 61).

Огоҳлантиришлар: Икарди (7), Ди Мария (80), Маркао Тейшейра (86), Эррера (90).

B гуруҳи

Тоттенхэм Англия – Бавария Германия 2:7 (1:2, 1:5)

Голлар: 1:0 – 12 Сон Ҳин Мин, 1:1 – 15 Киммих, 1:2 – 45 Левандовски, 1:3 – 53 Гнабри, 1:4 – 55 Гнабри, 2:4 – 61, пенальти Кейн, 2:5 – 83 Гнабри, 2:6 – 87 Левандовски, 2:7 – 88 Гнабри.

Тоттенхэм – Льорис, Вертонген, Роуз, Алдервейрелд, Орье, Уинкс (Ламела, 81), Ндомбеле (Эриксен, 64), Алли (Лукас Моура, 71), Сиссоко, Сон Ҳин Мин, Кейн.

Бавария – Нойер, Алаба (Алькантара, 46), Павар, Боатенг (Мартинес, 72), Киммих, Толиссо, Коутиньо, Коман (Перишич, 71), Гнабри, Зюле, Левандовски.

Огоҳлантииршлар: Гнабри (25), Ндомбеле (42), Кейн (46).

Црвена Звезда Сербия – Олимпиакос Греция 3:1 (0:1, 3:0)

Голлар: 0:1 – 37 Рубен Семеду, 1:1 – 62 Вулич, 2:1 – 87 Милунович, 3:1 – 90 Боачи.

Четлатиш: Бензия (57) – “Олимпиакос”.

Эътиборингизга Киммихнинг 15-дақиқадаги суперголини ҳавола этамиз:

Ўқилган: 4744
Бавария Европа миллий чемпионатлари ПСЖ Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун "Насаф" Навоийда меҳмон бўлса, АГМК ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилади
12:41
Coca Cola Суперлига. 25-тур расмийлари
11:32
Парижда ФИФАнинг 69-конгресси иш бошлади
13:36