Юрген Клопп: Катта эҳтимолга кўра, Алиссон "МЮ"га қарши ўйинга тайёр бўлади

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоа дарвозабони Алиссоннинг сафга қайтиши ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Алиссоннинг фикри бир тараф, тиббий бўлимнинг хулосаси – бир тараф. Улар бироз эҳтиёткор. Кўрамиз

Алиссоннинг кўриниши яхши, бироқ у жуда ҳам жиддий жароҳат олган эди ва биз таваккал қилмоқчи эмасмиз. У ҳали ҳам жамоа билан машғулот олиб бормади ва "Лестер"га қарши ўйиндан олдинги ишлар қандай бўлишини кўрамиз. "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинга катта эҳтимол 100 %га тайёр бўлади", - дейди Клопп.

Алиссон бир неча ҳафта аввал "Норвич"га қарши ўйинда мушакларидан жароҳат олган эди.

Англия чемпионати 9-тур "МЮ" – "Ливерпуль" баҳси 20 октябрь куни бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1728
Алиссон Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Юнайтед Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Оле-Гуннар Сульшер: Погба "МЮ" ўйинчиси, Райоланики эмас
05:16
“Челси” сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди
19:37
АПЛ раҳбари: Агар мавсум якунига етказилмаса, зарар миллиард фунтни ташкил қилади
02:27