
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия чемпионати 36-тур диорасида "Бернли" жамоаси устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Биз дарвозамиз томон зарба ёки бурчак тўпи тепишига ҳам қўйиб бермадик. Биз кичик, бироқ ақлли жамоамиз.
Биринчи бўлимда майдон жуда ҳам қуруқ эди. Аммо биз иккинчи бўлимда гол уриш кераклигини билар эдик.
Биз узун узатмаларни назорат қилдик ва иккинчи гол уришга имкониятимиз бор эди. Сўнгги дақиқаларда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
92 – очко ажойиб натижа. Ҳаммаси ўз қўлимизда ва қолган иккита ўйинда ҳам зафар қучишимиз лозим", - дейди Гвардиола.