"Бунёдкор" ўз майдонида очко йўқотди, АГМК эса сўнгги дақиқада гол уриб ғалаба қозонди

Coca Cola Суперлиганинг 21-турида Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз майдонида "Бухоро" футболчиларини қабул қилди. Олмалиқда эса АГМК "Насаф" билан куч синашди.

Тошкентдаги баҳс бироз эҳтиёткорлик билан бошланди. Майдон эгалари секин аста устунликни қўлга олишиб, 40-дақиқада Миржаҳон Мираҳмедовнинг голи эвазига ҳисобни очишди. Танаффусдан кейин меҳмонлар Жамолиддин Убайдуллаев саъй ҳаракатлари эвазига ҳисобни тенглаштирди. Ушбу натижа ўйин охиригача сақланиб турди.

АГМК футболчилари "Насаф" клубини синовдан ўтказган ўйин эса кескин курашларга бой бўлди. Ўйинда тезкор киритган майдон эгалари кейинчалик 34-дақиқада гол ўтказиб юборишди. Асосий вақтган ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги 5-дақиқада Эркин Байдуллаевнинг голи АГМК жамоасига 3 очко олиб берди.

Суперлига 21-тур

"Бунёдкор" - "Бухоро": 1:1

Голлар: Миржаҳон Мираҳмедов, 40 (1:0), Жамолиддин Убайдуллаев, 54 (1:1).

АГМК – "Насаф" 2:1

Голлар:
Шахзодбек Нурматов, 10 (1:0), Бобир Абдихолиқов, 34 (1:1), Эркин Байдуллаев 2:1 (2:1)

Ўқилган: 1005
АГМК Бунёдкор Бухоро Насаф Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! Виталий Денисов – “Рубин” футболчиси
18:16
"Бунёдкор" - "Машъал" 1:0
15:10
ЎФАда сербиялик мутахассис Воя Милославлевич семинар ўтказди
12:01