“Наполи” ўз майдонида “Брешия”ни мағлуб этди

Италия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган “Наполи” – “Брешия” учрашуви ўз якунига етди. “Сан Паоло” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

13-дақиқада Дрис Мертенс майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Костас Манолас жамоасининг иккинчи голини урди.

67-дақиқада Марио Балотелли “Брешия” сафидаги дебют голини уриб ҳисобни қисқартиди. Бироқ шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

А Серия, 6-тур

Наполи – Брешия 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 13 Мертенс, 2:0 – 45 Манолас, 2:1 – 67 Балотелли.

Наполи – Оспина, Ди Лоренцо, Максимович (Хюсай, 76), Манолас (Луперто, 65), Гулям, Аллан, Зелиньски, Фабиан Руис, Кальехон, Льоренте (Элмаз, 73), Мертенс.

Брешия – Йоронен, Сабелли, Чансельор, Мартелла (Матею, 68), Чистана, Шпалек (Матри, 85), Дессена (Ромуло, 72), Бизоли, Тонали, Балотелли, Доннарумма.

Предупреждения: Манолас (19), Сабелли (33), Хюсай (78).

Ўқилган: 1340
Италия чемпионати Наполи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Неймар "ПСЖ" билан янги шартнома ҳақида музокара бошлади
07:55
Англия чемпионати, 13-тур. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" 4:0
04:24
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон термаси Халқаро мусобақада қатнашади
07:50