“Манчестер Сити” сафарда “Эвертон”дан устун келди

Англия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган “Эвертон” – “Манчестер Сити” учрашуви ўз якунига етди. “Гудисон Парк”да бўлиб ўтган баҳсда манкунианларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида Габи Жезус ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Кэлверт-Льюин мувозанатни тиклади.

71-дақиқада Риёд маҳрез жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб яна меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 84-дақиқада Рахим Стерлинг ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.

АПЛ, 7-тур

Эвертон – Манчестер Сити 1:3 (1:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 24 Габриэл Жезус, 1:1 – 33 Кэлверт-Льюин, 1:2 – 71 Марез, 1:3 – 84 Стерлинг.

Эвертон – Пикфорд, Коулмэн, Мина, Кин, Динь, Шнайдерлин (Дэвис, 81), Сигурдссон, Ришарлисон, Делф, Уолкотт (Ивоби, 7; Кин, 74), Кэлверт-Льюин.

Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Уокер, Зинченко, Фернандиньо, Родри Эрнандес, де Брюйне (Бернарду Силва, 80), Марез, Гюндоган, Стерлинг (Сильва, 86), Габриэл Жезус (Агуэро, 66).

Огоҳлантиришлар: Родри Эрнандес (38), Отаменди (51), Шнайдерлин (59), Мина (70).

Ўқилган: 2068
Англия чемпионати Манчестер Сити Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни таслим этди. Шарҳ, статистика ва видео
23:36
Сон Хён Мин узоқ муддатга сафдан чиқди
19:55
Моуриньо "Арсенал" клубида Эмерининг ўрнини эгаллашга тайёр
03:59