"Милан" клуби йил охирига қадар сотиб юборилиши мумкин. Янги раҳбарлар Аллегрини қайтармоқчи

"Милан" клубининг бошқарувчиси Elliot Management ширкати Бернару Арнога клубни сотиш бўйича музокараларни олиб бормоқда.

Келишув миқдори 960 млн еврони ташкил қилиши мумкин, илк сўровда 1,2 млрд евро талаб қилинаётган эди.

Ушбу келишув йил охирига қадар якунланиши мумкин. Маълумотларга кўра, Арно "Милан" клубига Массимилиано Аллегрининг қайтиши истамоқда. Мураббий 2010 йилдан 2014 йилга қадар фаолият юритган эди. Сўнгги 5 мавсум давомида эса у "Ювентус" жамоасини бошқарган.

Арно дунёнинг энг бой кишилари рўйхатида 4-поғонани банд қилади. Унинг мулки 76 млрд долларга бахоланади ва Европанинг энг бой одами ҳисобланади.

Ўқилган: 1074

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Милан" клуби трансферлар учун бюджетни бўлажак бош мураббий билан муҳокама қилмоқда
02:22
“Рома”нинг икки футболчиси жароҳат олди
20:31
"Интер" ва "Милан" клублари "Рома"нинг ўлжасини илиб кетмоқчи
11:58