“Барселона” сафарда “Хетафе”ни мағлуб этди

Испания чемпионатининг 7-туридан ўрин олган “Хетафе” – “Барселона” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда каталонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 41-дақиқасида Луис Суарес рақиб дарвозабони устидан тўпни ошириб ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим дебютида Хуниор Фирпо жамоасининг иккинчи голини урди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Меҳмонлар ўйинни бир киши кам бўлиб якунлашга мажбур бўлишди. 82-дақиқада Клеман Лангле иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди.

Ла Лига, 7-тур

Хетафе – Барселона 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 41 Суарес, 0:2 – 49 Фирпо.

Хетафе – Сория, Джене, Ньом (Кенеди, 46), Бруно Гонсалес, Кукурелья, Джейсон (Портильо, 72), Арамбарри, Максимович, Суарес, Анхель Родригес, Мата (Молина, 58).

Барселона – тер Стеген, Лангле, Фирпо, Пике, Серджи Роберто, де Йонг, Артур, Бускетс (Ракитич, 80), Карлес Перес (Тодибо, 86), Суарес, Гризманн (Семеду, 75).

Огоҳлантиришлар: Бруно Гонсалес (35), Бускетс (44), Лангле (47), Кенеди (63), Максимович (64), Серджи Роберто (77), Кукурелья (90).

Четлатиш: Лангле (82).

Барселона Хетафе
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Атлетико" Мадридда "Сельта"га имкон қолдирмади
23:57
Ла Лига президенти Мессининг солиқ билан муаммолари ҳақида: Мен ҳам ҳар бир келишувни ўқимайман
00:59
"Атлетико" - "Валенсия": Таркиблар!
21:29