Италия чемпионати. "Ювентус" уйда, "Интер" эса сафарда ўйнайди ёҳуд 6-тур анонси

Бугун, Италия А Сериясининг 6-тур учрашувларига ҳам старт берилади.

Пешқадам "Интер" бу турда меҳмонда "Сампдория"га қарши курашади. Эътиборлиси шундаки, мезбонлар айни вақтда турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.

"Ювентус" эса Туринда СПАЛга қарши баҳс юритади. Чемпионатнинг аутсайдери "Юве"ни тўхтатиб қола оладими? Қолаверса, Криштиану Роналду "Брешия"га қарши ўйинда иштирок этмаган ва мураббийлар штаби унга дам олиш имкониятин берганди. Португалиялик футболчи СПАЛга қарши ўйинда иштирок этади.

"Рома" эса меҳмонда "Лечче"га қарши тўп суради. Ўтган турда ўз майдонида кутилмаганда ютқазиб қўйган "Наполи" эса яна Неапол шаҳрида чемпионат дебютанти "Брешия"ни қабул қилади.

Италия А Серияси, 6-тур

18:00. "Ювентус" - "Спал"

21:00. "Сампдория" - "Интер"
23:45. "Сассуоло" - "Аталанта"

29 сентябрь

15:30. "Наполи" - "Брешия"

18:00. "Лечче" - "Рома"
18:00. "Лацио" - "Женоа"
18:00. "Удинезе" - "Болонья"
18:00. "Кальяри" - "Верона"
23:45. "Милан" - "Фиорентина"

30 сентябрь 

23:45. "Парма" - "Торино"

 

Ўқилган: 1075
Интер Италия чемпионати Милан Наполи Рома Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун Ўзбекистон ОТЖ Мисрга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
09:42
“ПСЖ” Неймарни “Реал”га сотишга тайёр, “Барса”га эса йўқ
08:42
"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси
04:32