Антонио Конте: "Интер" фаворит эмас. "Ювентус" ва "Наполи" биздан олдинда

"Интер" клуби бош мураббийи Антонио Конте жамоанинг вазияти ҳақида фикр билдириб ўтди.

Италия чемпионатидаги 5 турдан кейин "Интер" якка равишда мусобақа жадвалини 15 очко билан бошқариб турибди.

"Биз фаворит эмасмиз, "Ювентус" ва "Наполи" клублари биздан олдинда.

Бир икки ғалаба ҳеч нарсани ўзгартирмайди: чизиқни биринчи бўлиб кесиб ўтган от яхши ҳисобланади. "Интер" клубида 5 та ўйинда кетма-кет ғалаба қозонган илк мураббий эмасман. Биз барча жабҳада яхши бўлишимиз мумкин, бу менинг ишим. Мураббий ўзгарганда ҳамма нарса ўзгаради.

Мен эҳтиёткор бўлишга ҳаракат қилмоқдаман, сехрли таёқча йўқ. Агар биз яхши жамоа бўлишни истасак, сакраш ва шўнғишларни йўқ қилишимиз керак. Шунчаки, "Интер"нинг тарихига назар солинг. Бошқа мураббийлар ҳам "Интер" билан илк 5 та ўйинида ғалаба қозонган.

Ушбу жамоа икки йил олдин жадвалнинг бошида бўлган, сентябрь ойида эмас декабрда. Бироқ кейин ЕЧЛдан ўрин олиш учун сўнгги турда "Лацио"ни ютиш керак бўлган. Бу каби вазият биз учун огоҳлантириш бўлиши керак", - дейди Конте.

Антонио Конте Интер Италия чемпионати Наполи Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Наполи" етакчиси иккита ўйинга дисквалификация қилинди
11:15
Роналду "Ювентус" клубининг март ойидаги энг зўр футболчиси деб тан олинди
02:37
А Серия. Еврокубоклар учун курашаётган “Торино” иродали тарзда ғалаба қозонди. Белоттидан супергол!
17:37