Кристина Середа U-16 Осиё чемпионатининг 3-ўрин учун ўйинида ишлайди

Кристина Середа Таиландда ўтказилаётган қизлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионати учрашувларида бош ҳакам ёрдамчиси сифатида ишлаш учун таклиф этилган.

Кристина Середа ҳозирга қадар мазкур мусобақа доирасида Бангладеш – Япония ҳамда КХДР – Жанубий Корея ўйинларида ишлашга улгурди.

28 сентябрь куни U-16 Осиё чемпионатида 3-ўрин учун ўйин ўтказилади. Унда Хитой ва Австралия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Ушбу учрашувда ҳамюртимиз Кристина Середа бош ҳакам ёрдамчиси сифатида фаолият олиб боради. 

Ўқилган: 1105
Аёллар футболи Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон U23 – Ироқ U23 3:1
20:33
"Пахтакор" - "Бунёдкор": Превью
08:25
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун йиғинга киришади
16:56