Голландия чемпионатининг 4-турида "Аякс" клуби ўз майдонида "Фортуна" клубига қарши майдонга тушди.
Баҳс 5:0 ҳисобида "Аякс"нинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувда амстердамликлар сафида тўп сурган Квинси Промес хет-трикка эришган бўлса, Давид Нерес битта тўп киритди. Яна бир голга "Фортуна" жамоаси аъзоси ёрдамлашиб юборди. Шу тариқа, "Аякс" чемпионатида етакчиликни давом эттирмоқда.
Голландия чемпионати, 4-тур
Аякс – Фортуна – 5:0 (0:0)
Голлар: 1:0 – Промес, 50; 2:0 – Нерес, 43; 3:0 – Промес, 68; 4:0 – Харрис, 77 (автоголб), 5:0 – Промес, 83.