“Металлург”га қарши тайёргарлик бошланди

Суперлиганинг 20 туридан ўрин олган “Локомотив”га қарши ўйиндан сўнг “Қўқон-1912” футболчиларига қисқа муддатли таътил берилган эди. Кечадан жамоамиз футболчилари яна машғулотларга қайтишди.

“Шунқорлар” навбатдаги тур ўйинини ҳам ўз майдонларида ўтказадилар. Навбатдаги рақибимиз Бекободнинг “Металлург” жамоаси бўлади. Азиз Тўхтабоев шогирдлари кеча Тошкент шаҳрида йиғилиб “Металлург”га қарши тайёргарликни бошлашди. Машғулотлар “Тўқимачи” стадионида олиб борилмоқда. Машғулотларда асосий таркибнинг барча футболчилари иштирок этишмоқда. Ўзбекистон U 19 терма жамоаси йиғинида бўлган Хожимат Эркинов ҳам кечадан жамоа ихтиёрига келиб қўшилган.

“Қўқон-1912” ҳамда “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашув 30 сентябрь куни, соат 16-00да , Қўқондаги “Марказий” стадионида бошланиши белгиланган.

Ўқилган: 739
Қўқон-1912 Металлург

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ибрагимович тўхтамаяпти. У навбатдаги голини киритди
11:00
Ойбек Рустамов: Барча ёшларни бугунги байрам билан табриклайман!
14:21
Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази очилиш маросимига ОAВ вакилларини таклиф этамиз
16:37