Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Таиландда ўтадиган халқаро мусобақада қатнашади

Жорий йилнинг ноябрь ойида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси айни пайтда Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тайёргарлик доирасида бир қатор мусобақа ва ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда. Сентябрь ойида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Иорданияда йиғин ўтказиб,  Иордания ёшлар терма жамоасига қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказди.

Октябрь ойида ҳам Ўзбекистон U-19 терма жамоаси яна бир халқаро мусобақада иштирок этади. Вакилларимиз Таиландда ўтадиган “GSB Bangkok Cup” мусобақасига таклиф олди. Мазкур мусобақада, шунингдек, Жанубий Корея, Таиланд ва Вьетнам ёшлар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Мусобақа 2 та ўйин кунидан иборат бўлиб, ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар чемпионлик учун, ярим финалда мағлуб бўлганлар эса 3-ўрин учун ўйинда майдонга тушишади.

Мусобақа тақвими:
10 октябрь | Ярим финал
Жанубий Корея U19 – Ўзбекистон U19
Таиланд U19 – Вьетнам U19

12 октябрь | 3-ўрин учун
1-ўйин мағлуби – 2-ўйин мағлуби

12 октябрь | Финал
1-ўйин ғолиби – 2-ўйин ғолиби

Ўқилган: 1370
Ўзбекистон U-19 термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Машҳур травмотолог-ортопед Мелих Малкоч Тошкентда спортчилар учун бепул консультация ўтказади
03:14
Coca Cola Суперлига. “Насаф” ўз майдонида “Пахтакор”ни йирик ҳисобда мағлуб этди
16:12
Сербиялик ҳимоячи Иван Йосович билан шартнома имзоланди
07:24