Неймар урган мухлис унга нима дегани маълум бўлди

Франция Кубоги финали якунига етгандан кейин "ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар парижлик футболчиларни ҳақорат қилган мухлисни урди.

Интернетда тарқалган видеода "Стад де Франс" трибуналаридан кўтарилиб келаётган Неймарга нисбатан Эдуард исмли мухлис ҳақоратли гапларни айтган. Шу жумладан, дарвозабон Буффонни ифлос ахмоқ, Курзавага қўлини қисмаслигини илтимос қилган бўлса Вераттини ирқчи деб атаган. Неймарга эса ушбу мухлис шундай деган: "Бор футбол ўйнашни ўрганиб кел". Ушбу гаплардан кейин бразилиялик футболчи ўзини тута олмади ва зарба бериб юборган.

Мухлиснинг ўзи эса кейинроқ "Мен ҳақорат қилмадим, шунчаки улар ёмон кўринганини ва бу шунчаки ўйин эканлигини" айтдим демоқда. Вератти ва Буффон ўтиб кетаётган эса уларга "Сиз ёмон ўйнадингиз, биз "Ренн" клубини кутяпмиз" дедим деб таъкидламоқда.

Ўқилган: 2634
Неймар ПСЖ Ренн Франция Кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Франция чемпионати. "Лилль"дан ғалаба, "Лион"дан эса дуранг
10:02
"ПСЖ" Иқардини сотиб олишга тайёр, бироқ Ванда бошқа таклифларни кутмоқда
13:29
"ПСЖ" клуби Нотр-Дам де Пари қайта тикланишига кўмак беришни ваъда берди
06:05