Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарлари "Манчестер Сити" жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг билан қизиқмоқда. Бу ҳақида The Athletic нашри хабар тарқатди.
Ёзда "Қироллик клуб" бош директори Хосе Санчес 24 ёшли футболчининг вакиллари билан учрашган. Аммо, Стерлинг яқин 2-3 йил ичида клубини ўзгартирмоқчи эмаслиги маълум қилган.
Ўз навбатида "Манчестер Сити" спорт директори Чики Бегиристайн футболчига янги шартнома имзолашни таклиф қилди.
"Реал" клуби Раҳим Стерлинг билан қизиқмоқда
Ўқилган: 1972