Азамат Абдураимов: Йигитларга яхши ўйин учун миннатдорчилик билдираман

Тошкентда ўтказилган U-16 Осиё чемпионати-2020 саралаши баҳслари якунланди.

Бугун Ўзбекистон U16 терма жамоаси ҳиндистонлик тенгқурлари билан баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўйиндан сўнг терма жамоамиз устози Азамат Абдураимов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Ўйин олдидан иштиёқимиз баланд эди. Ўйинни тактик жиҳатдан тўғри қўйдик. Йигитларга яхши ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Афсуски, мантиқан нотўғри вазиятда гол ўтказиб юбордик. Зеро унгача асосий вақтда тўпга биз эгалик қилаётган эдик. Биринчи бўлимда бизда стандарт вазиятлар ҳам бўлди. Ўша имкониятлардан унумли фойдаланишимиз зарур эди.

Нима бўлганда ҳам йигитлар бугун яхши ўйин кўрсатишди. Ўйин олдидан кўпчилик Ҳиндистон жуда кучли рақиб эканини айтаётган эди. Қолаверса, улар бунгача бир ўйинда 5 тадан гол киритаётган эди. Лекин биз ҳар бир рақибни мағлуб этишга ҳаракат қилдик. Агар дарвозабонимиз хатога йўл қўймаганида, балким ўйин охирига қадар ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбормаган бўлар эдик, - деди мутахассис. 

Ўқилган: 1762
Азамат Абдураимов Ўзбекистон U-16 термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун БААга йўл олади
06:58
Германия чемпионати, 23-тур. "Бавария" – "Падерборн" 3:2
08:21
Хавьер Тебас: Неймарнинг Ла Лигага қайтмаслигини истар эдим. Имиджимизни йўқотгим келмайди
07:46