“Арсенал” бир киши кам бўла туриб иродали ғалабани қўлга киритди

Англия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган “Арсенал” – “Астон Вилла” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Эмирейтс”да кечган баҳсда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида меҳмонлар Макгиннинг голидан кейин олдинга ўтиб олишди. Бундан ташқари лондонликлар биринчи бўлим сўнггида бир киши кам бўлиб қолишди. Мэйтленд-Найлз иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлим дебютида Николя Пепе пенальтини аниқ бажариб мувозанатни тиклади. Бироқ орадан бир дақиқа ўтар ўтмас Уэсли яна меҳмонларни олдинга олиб чиқди.

81-дақиқада Каллум Чемберс ҳисобни тенглаштирди, орадан уч дақиқа ўтиб Пьер-Эмерик Обамеянг майдон эгаларига уч очко келтирган гогла муаллиф бўлди.

АПЛ, 6-тур

Арсенал – Астон Вилла 3:2 (0:1, 3:1)

Голлар: 0:1 – 20 Макгинн, 1:1 – 59, пенальти Пепе, 1:2 – 60 Уэсли, 2:2 – 81 Чемберс, 3:2 – 84 Обамеянг.

Арсенал – Лено, Колашинац, Папастатопулос, Давид Луиз, Мэйтленд-Найлз, Себальос (Торрейра, 72), Джака (Уиллок, 72), Гендузи, Пепе, Обамеянг, Сака (Чемберс, 46).

Астон Вилла – Хитон, Энгельс, Мингз, Гильбер, Тэйлор, Грилиш, Макгинн, Эль-Гази (Лэнсбери, 86), Накамба (Хурихэйн, 85), Трезеге (Аль-Мухаммади, 68), Уэсли.

Огоҳлантиришлар: Мэйтленд-Найлз (11), Джака (35), Гендузи (44), Энгельс (83), Пепе (85), Лено (90), Обамеянг (90).

Четлатиш: Мэйтленд-Найлз (41).

Ўқилган: 2660
Англия чемпионати Арсенал Астон Вилла

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рахим Стерлинг: Ростини айтсам "Ливерпуль"ни яхши кўраман. Ушбу клуб мен учун кўп нарса қилган
20:49
"Тоттенхэм" янги стадионидаги илк баҳсда ғалабага эришди
01:48
Гвардиола: Агар мағлуб бўлганимизда совринни бой берган бўлар эдик. "Тоттенхэм" ҳеч нарса ютқазмади
08:30