"Ливерпуль" сафарда "Челси"ни енгди ва пешқадамликини мустаҳкамлади

Англия Премьер-лигасининг 6-туридан ўрин олган "Челси" - "Ливерпуль" учрашуви бўлиб ўтди.

Лондондаги "Стемфорд Бриж" ўйингоҳида кечган баҳсдаги илк голни 14-дақиқада Трент Александр-Арнольд ҳисобига ёзилди. У жарима зарбасидан сўнг чиройли тарзда Кепа дарвозасини ишғол қилди. Орадан кўп вақт ўтмасдан Роберто Фирминьо боши билан "Ливерпуль"нинг иккинчи
голини уришга эришди.

Иккинчи бўлимда "Челси" ҳужумларни кучайтирди ва "Ливерпуль" жарима майдончаси ичида вазиятлар ярата бошлади. 71-дақиқага келиб эса Канте орадаги фарқни қисқартирди. Шу тариқа, бу ҳисоб учрашувда сақланиб қолди ва"Ливерпуль" мавсумдаги олтинчи ғалабасини қўлга киритди. 

АПЛ, 6-тур

"Челси" - "Ливерпуль" - 1:2

Голлар: Канте (71) - Александр-Арнольд (14), Фирминьо (30)

"Челси": Кепа, Томори, Эмерсон (Алонсо, 15), Кристенсен (Зума, 42), Аспиликуэта, Ковачич, Канте, Жоржиньо, Маунт, Виллиан, Абрахам (Бачуай, 77)

"Ливерпуль": Адриан, Робертсон, Матип, ван Дейк, Александр-Арнольд, Хендерсон (Лаллана, 84), Фабиньо, Мане (Милнер, 71), Фирминьо, Вейналдум, Салоҳ (Гомез, 90+1).

Ўқилган: 2086
Англия чемпионати Ливерпуль Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Сарри: Роналдунинг аҳволи? У ҳам ҳаммадек бир хил вазиятда
11:11
Диёра Хабибуллаева: Финалда бор имкониятимизни ишга соламиз
20:37
Рамос, Бензема, Азар, Бэйл – Зидан кейинги тур учун қайдномани эълон қилди
07:34