“Рома” сўнгги сониялардаги гол эвазига ғалаба қозонди, “Наполи”да ҳам ғалаба

Италия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Рома” клуби “Болонья” майдонига сафар қилди. Иккинчи бўлим дебютида Александр Коларов римликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп ўтмай мезбонлар Сансоненинг голидан сўнг мувозанатни тиклашди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сониялари ўтиб бораётган бир вақтда Эдин Жеко меҳмонларнинг ҳужумини гол билан якунлаб жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.

Парралел кечган баҳсда “Наполи” клуби “Лечче” билан баҳс юритди ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Неаполликлар сафида Фернандо Льоренте дубь қайд этган бўлса, Лоренцо Инсинье ва Фабиан Руислар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

А Серия, 4-тур


Болонья – Рома 1:2 (0:0, 1:2)

Голлар: 0:1 – 49 Коларов, 1:1 – 54, пенальти Сансоне, 1:2 – 90 Джеко.

Болонья – Скорупски, Томиясу, Денсвил, Дейкс (Крейчи, 46), Бани, Сориано, Медель, Орсолини, Поли (Паласио, 80), Сансоне, Дестро (Сантандер, 81).

Рома – Лопес, Флоренци (Спинаццола, 70), Фасио, Коларов, Манчини, Мхитарян (Жезус, 87), Пеллегрини, Кристанте, Верету, Клюйверт (Дзаньоло, 51), Джеко.

Огоҳлантиришлар: Флоренци (13), Поли (15), Дейкс (41), Томиясу (56), Дзаньоло (59), Джеко (62), Верету (64), Манчини (71).

Четлатиш: Манчини (85).

 

Лечче – Наполи 1:4 (0:2, 1:2)

Голлар: 0:1 – 28 Льоренте, 0:2 – 40, пенальти Инсинье, 0:3 – 52 Фабиан Руис, 1:3 – 61, пенальти Манкозу, 1:4 – 82 Льоренте.

Лечче – Габриэл, Лучони, Рисполи (Бензар, 70), Россеттини, Кальдерони, Маер, Тахцидис (Петриччоне, 46), Манкозу, Табанелли, Фалько (Лападула, 65), Фариас.

Наполи – Оспина, Кулибали, Максимович, Малькюи, Гулям, Зелиньски, Элмаз (Кальехон, 74), Фабиан Руис, Инсинье, Милик (Лосано, 73), Льоренте (Луперто, 87).

Огоҳлантиришлар: Гулям (21), Тахцидис (37), Габриэл (38), Элмаз (45), Табанелли (49), Фабиан Руис (53).

Ўқилган: 1011
Италия чемпионати Наполи Рома

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Де Росси 18 йиллик фаолиятдан сўнг “Рома”ни тарк этади
15:56
Санчес "Интер"да тиббий кўрикдан ўтиш учун Миланга етиб келди
01:19
Куадрадо жароҳатга йўлиқди
13:19