Владимир Андреев: АГМКга қарши қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик

"Сурхон" - "Агмк" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Сурхон" жамоаси бош мураббийи Владимир Андреев иштирок этди.

Бугун қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Таркибимизда бир қатор йўқотишлар бор эди. Масалан: Бубанья сариқ карточкалари сони 4 та етганлиги сабабли, бугунги баҳсда ёрдам бера олмасди. Бундан ташқари, Аъзамжон Алиев ва Хусниддин Ғофуровлар ҳам жароҳат олган эдилар. Уларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида бир қатор тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Хожиакбаров бугун илк бора марказий ҳимояда ҳаракат қилди ва ёмон ҳаракат қилмади. Ўнг қанотда эса Исроиловга ишонч билдирдик. У ҳам ўзига билдирилган ишончни оқлади. Тўғри, баъзида ҳимоямизда камчиликлар кузатилди. Яхшиҳамки, ўша вазиятлар голга айланмади. Нима бўлганда ҳам, муҳими биз бугун ғалабага эришдик дейди - Владимир Андреев.

Владимир Андреев Сурхон Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Азимжон Аҳмедов: Суперлигада ҳар бир ўйин қийин кечмоқда
14:56
"Кристал Пэлас" Ходжсон борасида муҳим қарорга келди
17:51
Бугун Ўзбекистон Лига кубоги учрашувлари старт олади
11:05