“Интер” дербида “Милан”дан устун келди

Италия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган “Милан” – “Интер” учрашуви ўз якунига етди. “Сан-Сиро”да кечган баҳсда “нерадзуррилар”нинг қўли баланд келди.

Иккинчи бўлим дебютида Марсело Брозович йўллаган зарба ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва мезбонлар дарвозасидан жой олди. 78-дақиқада эса Ромелу Лукаку қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб ҳисобни оширди.

Шу тариқа, "Интер" ғалабали сериясини давом эттирган ҳолда пешқадамликни мустахкамлади.

А Серия, 4-тур

Милан – Интер 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 49 Брозович, 0:2 – 78 Лукаку.

Милан – Доннарумма, Конти, Мусаккьо, Романьоли, Родригес (Тео, 72), Кессиэ, Чалханоглу (Лукас Пакета, 64), Биглия, Сусо, Пионтек, Рафаэл Леау (Ребич, 83).

Интер – Ханданович, Асамоа, де Врей, Шкриньяр, Д`Амброзио, Сенси (Весино, 71), Брозович, Барелла (Кандрева, 82), Годин, Лукаку, Мартинес (Политано, 76).

Огоҳлантиришлар: Конти (48), Д`Амброзио (82), Ребич (88).

Ўқилган: 999
Интер Италия чемпионати Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ювентус” Матюиди билан шартномани узайтирди
15:45
"Рома" футболчиси Туркияда тўп суриши мумкин
15:13
“Ювентус” Роналдуга янги шартнома таклиф қилади
09:12