Шомуродов тўпурарлар пойгасида якка пешқадам бўлиб олди

"Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг 10-тур "Томбов" жамоасига қарши ўйинда ҳисобни очишга эришди. 24 ёшли ватандошимиз ўйиннинг 27-дақиқада Алексай Ионов пасидан кейин гол урди.

Ушбу гол Шомуродовнинг Россия чемпионатидаги 8-голи бўлди. Ҳужумчи мусобақа тўпурарлар пойгасида "Крылья Советов" футболчиси Александр Собольевни ортда қолдириб якка пешқадамга айланиб олди, унинг ҳисобида 7 та гол бор.

Ўйин ўз якунига етди ва "Томбов" клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўқилган: 3385
Россия чемпионати Ростов Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хайр, Хави! Барчаси учун раҳмат!
11:34
“Барселона” 93-дақиқада гол ўтказиб юборди ва Испания Кубогини тарк этди
03:12
"Бунёдкор": Мифтахуддинов шогирдлари ўртоқлик учрашувида майдонга тушди
22:27