"Ливерпуль"га қарши ўйин аввалида "Челси"да йўқотиш бор

"Челси" ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт "Ливерпуль"га қарши ўйинда қатнаша олмаслиги мумкин.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра, 20 ёшли футболчининг жароҳати жиддий эмас. У "Валенсия"га қарши ўтказилган Чемпионлар лигасининг 1-турида тўпиғидан жароҳат олган эди.

Тиббий текширувлардан сўнг унинг жароҳати жиддий эмаслиги айтилган. Шунга қарамай, Маунт АПЛнинг 6-турида "Ливерпуль"га қарши учрашувни ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Ўқилган: 1835
Англия чемпионати Мэйсон Маунт Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Сити" ўзида "Кардифф"ни таслим этди ва биринчи ўринга қайтди
01:39
Англия Кубоги. “Манчестер Сити” ва “Лестер” чорак финалга йўл олди, “Тоттенхэм” эса мусобақадан чиқиб кетди
03:34
Риёд Марезнинг уйини тунаб, 500 минг фунт стерлингни ўғирлаб кетишди
14:45