ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарлар эълон қилинди

Европа Чемпионлар лигасининг 1-тур учрашувлари якунига етди.

Одатга кўра, ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди.

Унга кўра, "Зальцбург"дан Эрлинг Холанд, "ПСЖ"дан Анхель Ди Мария, "Динамо З"дан Мислав Оршич ва "Барселона" посбони Марк-Андре тер Штегенлар номзод сифатида кўрсатилди. 

Маълумки, Оршич ва Холланд 1-турнинг ўзидаёқ хет-трикка эришган бўлса, Ди Мария "Реал" дарвозасига икки маротаба тўп киритди. Немис посбони эса ҳамюрти Марко Ройснинг пенальтисини қайтарди ва жамоасининг мағлубиятга учрашидан сақлаб қолди.

Ўқилган: 1047
Анхель Ди Мария Европа Чемпионлар лигаси Марк-Андре тер Штеген Мислав Оршич Эрлинг Холанд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жаҳон футболидаги энг қиммат ёш футболчилар
11:37
"ПСЖ" Паредесни ёзда сотиб юбориши мумкин
09:48
Отаменди ёзда “Манчестер Сити”дан кетиши мумкин
20:28