Зидан жамоасининг мағлубиятига изоҳ берди

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар Лигасининг 1-туридан ўрин олган "ПСЖ"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бизда ўйинга нисбатан шиддат кўрингани йўқ, кўплаб яккакурашларда рақибга ютқаздик. "ПСЖ" - яхши жамоа ва улар ўйинда кўплаб имкониятларни ярата олишди. Бизнинг ўйинимиз эса бундай рақиблар даражасига чиқмаганидан ҳавотирга тушмоқдаман.

"ПСЖ" ғалабага лойиқ эди. Улар барча жиҳатлардан биздан устун бўлди. Бундай тарздаги мағлубиятни қабул қилиш қийин. Бироқ якшанба куни навбатдаги ўйинимиз бор ва диққатимизни бир жойга жамлашимиз керак", - дея Зидан сўзларидан келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Ўқилган: 2072
Европа Чемпионлар лигаси Зинедин Зидан Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Челси"нинг ЕЧЛ учун таркиби маълум бўлди
13:47
“Тоттенхэм”да йирик ғалаба, “Сити” дуранг ўйнади. “Атлетико” эса мағлубиятга учради
03:38
ЕЧЛ. “Ювентус” сафарда “Байер”ни мағлуб этди, “Атлетико” плей-офф йўлланмасига эга бўлди
03:06