"Бавария" аутсайдерни мағлуб этолмади

Германия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган "Нюрнберг" – "Бавария" учрашуви ўз якунига етди. “Макс-Морлок-Штадион”да кечган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашув кутилганидек меҳмонларнинг устунлигида ўтди, бироқ биринчи бўлиб гол уриш майдон эгаларига насиб этди. Иккинчи бўлим дебютида Матеус Перейра мезбонларни олдинга олиб чиқди.

Бунга мюнхенликлар 75-дақиқада Серж Гнабрининг голи билан жавоб қилишди. Қолган вақтда ҳам меҳмонлар кучли босимни ҳосил қилишди, аммо ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Шу тариқа, “Бавария” очколарини 71тага етказиб олган ҳолда пешқадамликда давом этмоқда ва кеча мағлубиятга учраган таъқибчиси “Боруссия”ни икки очкога ортда қолдирмоқда. "Ньюрнберг" (19) эса 17-ўринга кўтарилиб олди.

Бундеслига, 31-тур

Нюрнберг – Бавария 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар
: 1:0 – 48 Матеус Перейра, 1:1 – 75 Гнабри.

Нюрнберг – Матения, Эвертон, Мюль, Ляйбольд, Бауэр (Иличевич, 88), Эррас, Левен (Марграйттер, 82), Керк, Беренс, Матеус Перейра, Исхак (Тилльманн, 72).

Бавария – Ульрайх, Киммих, Зюле, Хуммельс, Алаба, Алькантара, Горетцка, Коман, Мартинес (Хамес, 57; Дэвис, 72), Левандовски, Мюллер (Гнабри, 46).

Огоҳлантиришлар: Эвертон (68), Дэвис (90).

Бавария Германия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бавария" Коутиньони ижарага олади
07:00
Жером Боатенг машғулотларга қайтди
21:23
Бундеслига. "РБ Лейпциг" "Вольфсбург"ни енгиб учинчи ўринда қолди ва бошқа натижалар
20:44