
ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган ПСЖ – “Реал” учрашуви ўз якунига етди. “Парк де Пренс”да кечган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.
Учрашув тенг курашлар остида бошланган бўлсада, биринчи бўлим гол уриш парижликларга насиб этди. 14-дақиқада Анхел Ди Мария қанотдан узатилган тўпга тўхтатмасдан зарба берган ҳолда дарвозани ишғол қилди.
33-дақиқада Ди Мария жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлимда устунлик мезбонлар томонида бўлди, тайм ўрталарига бориб “Реал” футболчилари ҳам бироз жонланишди. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Тома Менье ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида “Брюгге” ва “Галатасарой” жамоалаи ўзаро дуранг ўйнашди.
ЕЧЛ, 1-тур
ПСЖ Франция – Реал Мадрид Испания 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 14 Ди Мария, 2:0 – 33 Ди Мария, 3:0 – 90+2 Менье.
ПСЖ – Навас, Тиаго Силва, Бернат, Кимпембе, Маркиньос (Эррера, 70), Ди Мария, Гуйе, Сарабия (Диалло, 89), Верратти, Менье, Икарди (Шупо-Мотинг, 60).
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Милитао, Карвахаль, Менди, Кроос, Хамес (Йович, 70), Азар (Васкес, 70), Каземиро, Бэйл (Винисиус Жуниор, 79), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Карвахаль (32), Винисиус Жуниор (82), Ди Мария (82), Варан (89), Бернат (90).
Эътиборингизга Ди Мариянинг 33-дақиқада урган голини ҳавола этамиз: