Ўзбекистон U-19 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун ажойиб янгилик – мамлакатимиз келаси йили бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионати финал босқичига мезбонлик қилади.

Бугун Куала Лумпурда ОФК Мусобақалар қўмитасининг илк йиғилиш ўтказилди ва унда U-19 Осиё чемпионати баҳсларини қабул қилиш учун ариза берган мамлакатлар ичида Ўзбекистон номзоди маъқулланди. Шу тариқа, мамлакатимиз ўз тарихида илк бор мазкур ёш тоифасидаги қитъа чемпионатига мезбонлик қиладиган бўлди.

Қайд этиш жоиз, U-19 Осиё чемпионати-2020 баҳслари тақвимга кўра, келаси йилнинг 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон U-19 термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бавария" етакчиси қишда "МЮ" сафига қўшилиши мумкин
13:38
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24
Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди
14:04