Спаллетти Францияда иш бошлаши мумкин

Италиялик мутахассис Лучано Спаллетти Францияда иш бошлаши мумкин, дея хабар тарқатмоқда Calciomercato.

Манбанинг хабарига кўра, "Монако" раҳбарияти қониқарсиз натижалар туфайли бош мураббий Леонарду Жардимни истеъфога чиқиши кутилмоқда. Жардим истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига Лучано Спаллетти таклиф қилиниши мумкин.

Маълумот учун, 60 ёшли Спаллетти ўтган мавсум якунида "Интер" бош мураббийлигидан озод қилинган эди.

Жорий мавсумни "Монако" омадсиз бошлади ва ортда қолган 5-турдан сўнг Франция чемпионатида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Ўқилган: 753
Лучано Спаллетти Монако Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Томас Тухель қоладиган бўлди
20:28
Мбаппе Неймардан "ПСЖ"да қолишни сўрамоқда
10:44
ПСЖ Тиаго Сильвага ўринбосар топди
06:11