Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифи билан Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.
Бироз олдин мартабали меҳмон юртимизга етиб келди. Қитъа футбол уюшмаси раҳбарини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов кутиб олдилар.
Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро ишонч ва муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган ушбу ташриф давомида Шайх Салмон юртимиз футболидаги ислоҳотлар ва келажакдаги режалар билан яқиндан танишади.
ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Тошкентга етиб келди
Ўқилган: 2126