Англия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Лестер” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Манчестер шаҳрида кечган ўйин 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 8-дақиқасида Рэшфорд пенальти ишлаб олди. Жабрланувчининг ўзи бу сафар 11 метрли жарима зарбасини аниқ бажарди, - 1:0.
Бу голдан кейин иккала жамоада ҳам кўплаб вазиятлар юзага келганига қарамай, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Шу тариқа, ўйин 1:0 ҳисобида "Манчестер Юнайтед"нинг ғалабаси якунланди.
Шундай қилиб, "Манчестер Юнайтед" ушбу ғалабадан сўнг 8 очко билан турнир жадвалида юқорилашга эришди.
Англия чемпионати, 5-тур
"Манчестер Юнайтед" - "Лестер" - 1:0
Гол: Рэшфорд (8, пен)
"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Магуайр, Ван-Биссака, Линделёф, Янг, Мактомини, Перейра, Матич (Фред, 66), Жеймс (Туанзебе, 90), Мата (Чонг, 70), Рэшфорд.
"Лестер" – Шмейхель, Рикарду Перейра, Эванс, Чилуэлл, Сеюнджю, Мэддисон, Чоудури (Перез, 58), Грэй (Барнс, 68), Ндиди, Тилеманс, Варди.
Огоҳлантиришлар: Жеймс (84) - Мэддисон (75)