
"Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Эмерик Лапорт 2019 йилнинг охирига қадар сафдан чиқди, деб маълумот бермоқда Пеп Гвардиола.
"У 5-6 ой ўтказиб юборади ва кейинги йили январь-февраль ойларида сафга қайтади", - дейди Гвардиола.
Лапорт Англия чемпионатининг 4-тур "Брайтон" жамоасига қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олган эди ва у жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди.
Гвардиола гапларига кўра, сўнгги учта турни ўтказиб юборган "шаҳарликлар"нинг бошқа марказий ҳимоячи Жон Стоунз сафга қайтишга яқин турибди ва шанба куни "Норвич" жамоасига қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.