Ҳаммаси бекор ёхуд «ПСЖ» биргина Неймар эвазига кимларни олиши мумкин эди?

«Неймарнинг Париждан Барселонага қочиши» сериали тўхтади. Ҳар ҳолда, бразилиялик юлдуз «ПСЖ»да қолди ва энди камида қишгача Лига 1 етакчиси ихтиёрида бўлади. Ваҳоланки, «ПСЖ» Неймар масаласида узоқ музокара олиб борди, турли таклифларни муҳокама қилди. Дейлик, Каталония жамоаси якунда 170 миллион евро беришга тайёрлигини билдирди, бироқ парижликлар буни ҳам кам кўришди. Таклифлар орасида бир неча алмашув варианти ҳам бор эди. Бунда Неймар эвазига бир неча футболчи ва 170 миллиондан камроқ маблағ (50 ёки 100 «лимон») таклиф этилди.
Мисол учун «Дембеле + Семеду + 80 миллион евро» пакетини айтиш мумкин. Ҳаттоки, Мессининг 3 ёшли ўғли Матео киритилган пакет варианти ҳам юзага чиқди. Факт шуки, барчаси бекор кетди. Бирор вариант «ПСЖ» раҳбариятини қониқтирмаган экан, нима дердик... Sport24 сайти эса трансферлар бозори ёпилиши арафасида Париж клубига Неймарни сотиш борасида кўмаклашишни хоҳлаб, қизиқарли пакетларни тақдим этганди. Ҳар бир вариантнинг умумий баҳоси - 170 миллион евро. Гарчи Неймар трансфери масаласи ёпилган бўлсада, илгари сурилган пакетлар қизиқарли эканлиги боис, улар билан танишиб чиқишга қарор қилдик. Кўрайликчи, «ПСЖ» биргина Неймар эвазига кимларни олиши мумкин эди?

1-вариант - «Каталонча» пакети

Луис Суарес (50 млн. евро) + Жерар Пике (35 млн. евро) + Артуро Видаль (15 млн. евро) + Самуэль Юмтити (45 млн. евро) + Жуниор Фирпо (25 млн. евро). Биргина Неймар учун 5 нафар футболчи.

2-вариант - «Ла-лига» пакети

Гарет Бэйл (70 млн. евро) + Рафаэль Варан (60 млн. евро) + Лука Модрич (20 млн. евро) + Шиме Врсалько (20 млн. евро). Биргина Неймар учун 4 нафар футболчи.

3-вариант. «Европа юлдузлари» пакети

Криштиану Роналду (90 млн. евро) + Роберт Левандовски (65 млн. евро) + Диего Годин (15 млн. евро). Биргина Неймар учун 3 нафар футболчи.

4-вариант - «Қариялар учун жой» пакети

Уго Льорис (25 млн. евро) + Жанлуижи Буффон (1 млн. евро) + Серхио Рамос (25 млн. евро) + Бастиан Швайнштайгер (2,5 млн. евро) + Жеймс Милнер (15 млн. евро) + Лука Модрич (20 млн. евро) + Андрес Иньеста (5 млн. евро) + Димитри Пайе (11 млн. евро) + Франк Рибери (4 млн. евро) + Давид Вилья (1 млн. евро) + Уэйн Руни (6 млн. евро) + Карлос Тевес (1 млн. евро) + Златан Ибрагимович (4 млн. евро) + Серхио Агуэро (65 млн. евро). Биргина Неймар учун 14 нафар футболчи.

5-вариант - «Янгстер» пакети

Донни ван де Беек (40 млн. евро) + Маттео Гендузи (35 млн. евро) + Дани Себальос (30 млн. евро) + Лаутаро Мартинес (30 млн. евро) + Фил Фоден (25 млн. евро) + Патрик Кутроне (25 млн. евро) + Александр Зинченко (20 млн. евро). Биргина Неймар учун 7 нафар футболчи.

6-вариант - «РПЛдан 8таси бирда» пакети

Малком (40 млн. евро) + Марио Фернандес (30 млн. евро) + Никола Влашич (20 млн. евро) + Виктор Классон (18 млн. евро) + Гжегож Криховяк (18 млн. евро) + Жоау Мариу (17 млн. евро) + Сардор Азмун (17 млн. евро) + Игорь Акинфеев (10 млн. евро). Биргина Неймар учун 8 нафар футболчи.

7-вариант - «Бразилча» пакети.... 


Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда www.iff.uz  сайтида ўқийсиз...

 

Ўқилган: 1061

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Яна "Фиорентина"дан "ўмариш"...
09:20
«Боруссия Д» Клуби «Челси» Футболчисига Қизиқиш Билдирмоқда
09:58
Календарь до конца сезона-2019.
19:30