Клублар ўртасидаги ЖЧга қачон қуръа ташланиши маълум бўлди

ФИФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 16 сентябрь куни Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланади.

Бу йилги мусобақа Қатар давлатида бўлиб ўтади. Мусобақа 11 декабрь куни старт олади. Финал баҳси 22 декабрь куни бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш маросимига Майкл Оуэн махсус меҳмон сифатида таклиф қилинган ва у жамоаларнинг рақибларини белгилаб беради.

Маълумот учун, бу йилги мусобақада "Ливерпуль" (УЕФА), "Аc-Cадд" (мезбон), "Иенген Спорт" (ОFC), "Монтеррей" (КОНКАКАФ), "Эсперанс" (Африка) жамоалари иштирок этишлари аниқ бўлиб улгурган.

Эндиликда КОНМЕБОЛ ва ОЧЛ ғолибларини аниқлаб олиш қолди холос.

Ўқилган: 2760
Ас-Садд Клублар ўртасидаги ЖЧ Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футбол соҳасида коррупцион ҳолатларга чек қўйиш бўйича кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда
10:21
"Бавария" сафарда таслим бўлди, "РБ Лейпциг"дан йирик ғалаба ва қолган ўйинлар натижалари
21:19
Роналду коронавирус ҳақида: Коронавирусга тестлар ёлғон маълумот кўрсатмоқда
11:01