"ПСЖ" мухлислари Неймар туфайли клубнинг ЕЧЛдаги учрашувларини бойкот қилишмоқчи

"ПСЖ" клуби мухлислари бразилиялик Неймарнинг жамода ўйнашидан норозилар ва клубнинг ЕЧЛдаги ўйинини бойкот қилиш билан таҳдид қилишмоқда.

Неймар жамоадан норози бўлиб, раҳбариятдан бир неча бор  ўзини сотиб юборишлларини сўраган. Бундан ташқари, Неймарнинг француз жамоаси ўйнаш нияти йўқлигини пайқаган "ПСЖ" раҳбарлари футболчини сотиш ниятида эканлиги маълум бўлган, аммо футболчи француз клуби раҳбарияти билан яқинлашишни маъқул кўрганди.

Маълумотларга қараганда, Париж клуби раҳбарлари мухлисларнинг фаол қатлами билан учрашган. Учрашув мобайнида мухлислар клуб стадионига Неймарга қарши сўзлар ёзилган баннерлар илиб қўйиш ниятлари борлигини айтишди. Клуб раҳбарияти бунга қарши чиққан.

Жамоанинг ЕЧЛдаги биринчи учрашуви 18 сентябрь куни ўтказилади. "ПСЖ" футболчилари "Реал"га қарши майдонга чиқишади.

ПСЖ Франция чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Монако" Эдин Жеко учун курашга қўшилди
00:02
Икарди "ПСЖ" билан тузиладиган шартномани бузиш ҳуқуқига эга
07:28
"Лион" клуби "Милан" етакчисини сотиб олишга яқин турибди
11:39